Главная » 2012 » Февраль » 25 » Жанубий Кореяга қарши ўйин 10:00да бошланади (видео)
11:06
Жанубий Кореяга қарши ўйин 10:00да бошланади (видео)

Жанубий Кореяга қарши ўйин 10:00да бошланади (видео)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 25 февраль куни Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Терма жамоа 24 февраль куни Чонгчжудаги «World Cup» стадионида ўйинолди машғулотларини ўтказди. Бундан аввал эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда яримҳимоячи Темур Кападзе иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Маҳаллий журналистларнинг саволларига жавоб бераркан, Вадим Абрамов ФИФАнинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси беш нафар футболчисини ЖЧ-2014 саралаш 4-раунди биринчи учрашувидан дисквалификация қилинишида доир бир қатор кескин фикрларни билдириб ўтди.

«Ҳакамлар хато қилишса, ФИФА буни футболнинг бир қисми деб, оқлаб чиқади. Биз муддатидан аввал 4-босқич йўлланмасини қўлга киритиб бўлгандик ва нима қилиш кераклигини ўзимиз ҳал қилишга ҳақли эдик. Бу бизнинг стратегик режамиз эди. Бу ёқда эса ФИФА футболчиларимизнинг дисквалификациясини иккита ўйингача узайтириб қўйди. Буни мутлақо нотўғри деб ҳисоблайман», деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов элликка яқин ОАВ вакили иштирок этган матбуот анжуманида.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси вакилларининг ўйинолди матбуот анжуманида билдирган фикрларини видео орқали томоша қилиш учун мана бу ерни босинг. 

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 25 февраль, шанба куни, Тошкент вақти билан 10:00да бошланади.


Manba: Uff.uz
Категория: Спорт | Просмотров: 760 | Добавил: ™_Пользовател_™ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]