Главная » 2011 » Октябрь » 27 » Туркиянинг Ван вилоятида 91 соатдан кейин қутқарилди
19:49
Туркиянинг Ван вилоятида 91 соатдан кейин қутқарилди


Якшанба куни Туркиянинг Ван вилоятида юз берган 7,2 баллик кучли зилзилада вайрон бўлган харобаларда қутқарувчилар туну кун тинмай хизмат қилишмоқда. Зилзиладан 2 кун ўтиб, 14 кунлик Азро исмли чақалоқ ва онаси вайроналар остидан эсон-омон қутқарилганди. Зилзила содир бўлганидан 91 соат ўтиб, яна бир мўъжиза юз берди. Эрчишдаги 5 қаватли бино вайроналари остидан қутқарувчилар 19 ёшли Муҳаммад исмли талабани тирик ҳолда олиб чиқишди. Жабрланувчи зудлик билан Эрзурум шаҳридаги касалхонага олиб кетилди. Эслатиб ўтамиз, табиий офат туфайли шу пайтгача 300 дан зиёд инсон ҳалок бўлди.

Категория: QAYNOQ YANGILIKLAR | Просмотров: 753 | Добавил: Web_MasteR | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 2
27.10.2011 (20:21) #2
help for them
27.10.2011 (20:20) #1
sad sad sad sad sad
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]