Главная » 2011 » Октябрь » 26 » Туркиянинг Ван шаҳрида вайроналар остидан икки ҳафталик чақалоқ топилди.
22:20
Туркиянинг Ван шаҳрида вайроналар остидан икки ҳафталик чақалоқ топилди.
Туркиянинг Ван шаҳрида вайроналар остидан икки ҳафталик чақалоқ топилди. Азра исмли қизалоқ вайроналар тагида 46 соат қолиб кетган. Чақалоқ зудлик билан касалхонага олиб борилган. Шифокорларнинг айтишича, унинг ҳаёти хавф остида эмас. Кейинроқ қутқарувчилар кўп қаватли уй вайроналари остидан Азранинг онаси ва бувисини ҳам қутқаришга муваффақ бўлишди. Бунга ўхшаш мисоллар бир талай. Масалан, ўн ёшли қиз 34 соатдан кейин қутқарилди. Вайроналар тагида қолиб кетган ҳомиладор аёл ва икки боласининг ҳаёти ҳам сақлаб қолинди. Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган Ван вилоятида 23 октябр куни кучи 7,2 баллга тенг зилзила содир бўлган эди. Сўнгги маълумотларга қараганда, ер силкинишлари туфайли 459 киши ҳаётдан кўз юмди, 1300 дан ортиқ киши эса турли даражада тан жароҳат олди. Қутқарув ишлари давом этмоқда. Ер силкинишлари ҳали ҳам тўхтагани йўқ. Энг охиргиси кеча маҳаллий вақт билан соат 17:55 да қайд этилди. Зилзиланинг кучи 5,7 баллга тенг бўлди.
Категория: QAYNOQ YANGILIKLAR | Просмотров: 796 | Добавил: Web_MasteR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]