Главная » 2012 » Март » 18 » Соғинч
23:37
Соғинч

Яна бир кўришсам розийдим...
кўзларинга унсиз термулиб.
Ундан кейин яна бир дерман,
хаммасида охиргиси деб.
Бебурдмасман, лавфзсиз хам эмас,
мен шунчаки хамон севаман. 
Яна бир севилсам розийдим...
Ул дамларни қайтармоқ учун,
Ишон хозир боримдан кечгум.
Сенинг диққатингда яшасам қайта. 
Яна бир бор ишонтиролсам...
Илк бор менга қизиққанингдек,
Кўзларингда учқунни кўрсам,
Яна сенинг орзуинг бўлиб,
Мухаббатинг султони бўлсам.
Яна мени соғинсанг эди,
Излаб топиб соғинчим дея.
Сени излагандим тополмагандим,
Рости жуда соғиндим дея.
Яна бир кўришсам розийдим...
Бошгинамни қўйиб тиззанга,
ўтар чоғим ёлғон хаётдан..
Умрим бино бўлиб топдиму,
Топмаганим сен бўлдинг дея.
Кейин эса хотиржам бўлиб,
Mахшар тараф самога учсам.
Яна бир бор кўришсам эди,
Аллох рози бўлса ... жаннатда....
Категория: ♥She'rlar/Verses♥ | Просмотров: 800 | Добавил: rasulzhon | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
19.03.2012 (13:54) #1
sad sad sad
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]