01:10 Шохжахон Жўраевнинг мактабларда адабиётшунослиги | |
Сайтимиз
форуми рахбариятидан Шахло Қодирова ташаббуси билан, 14 февраль куни
мактаблардаги адабиёт кунини қўллаб қувватлаш мақсадида Тошкентдаги №63 ўрта
мактаб ва №70 сонли ўрта мактабларда хонанда Шохжахон Жўраев билан маърифат ва
маънавият тадбирини ўтказишди.
Мазкур тадбир учун хар бир мактабга
биттадан машхур, №63 мактабга Шохжахон ва №70 мактабга эса Шербек Шодиевлар
таклиф қилинганди.
Шербек Шодиевнинг сезиш қобилияти
шундай созланганки, мабодо қўнғироққа жавоб берилмаса, демак, тадбир
қолдирилган-деган хулосани чиқариб беради. Шохжахон Жўраевга эса бир кун аввал
бир маротаба айтилиши кифоя бўлиб, қайта қўнғироқни хам кераги бўлмади. Балки
атрофида профессионал маъмурлар ишлаётгандир, ха майли, яхши отга бир қамчи
деганларидек...
Яхши
мавзуни давомлаймиз: Шохжахон Жўраев №63 мактабдаги тадбирни ўтказиб, №70 мактабга хам ўзи бориб
ўтказиб бериш таклифини
билдирди.
Тадбирлар
қандай ўтгани хақида Шахло репортажида кўрсатади:
14 февраль куни Ўзбекистонда "Адабиёт куни” деб эълон қилинганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу кунда ҳар бир Таълим муассасасида Адабиёт ва айнан 529 йил аввал таваллуд топган буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурга ;аталган байрам тадбирлари ўтказилди. Биринчи репортажимизни Юнусобод туманидаги 63 - мактабдан тайёрладик. Бу мактабга соат 11:00 да ташриф буюрганимда, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари байрамга тайёргарликни бошлаб юборишган эди. Соат 12.45 ларда Шох Жаҳон Жўраев, унинг администратори ва Зохиджон исмли шоир билан ташриф буюришди. Уларни ўқувчилар қарсаклар остида кутиб олишди. Учрашув бошланди.. Хамма бирин - кетин ўзининг қизиқтирган саволларини бера бошлади. Кутилмаган саволлар билан меҳмонни ўйлантирган ёш санъат ихлосмандлари , шу билан бирга суҳбатни қизиқроқ кечишига ҳам сабабчи бўлишди. Унинг ҳар бир саволга самимий ва тўлиқ жавоб бераётганлиги кўринибтурарди... шу учрашувдаги, менимча(!) энг кулгили савол бу - бир ўқувчи йигитнинг: "Имиджингиз ўзингизга ёқадими?”- деган саволи бўлди) ва унга жавобан "Ёқмаса шундай юрармидим, укам” деган гапни эшитиб ҳамма кулиб юборди. Яна бир, шахсан менга ёққан, савол ва жавоблар орасида "Навоий ва Бобур ғазалларидан куйга солганмисиз?” деб сўрашганида, Бобурнинг "Андижоним қолди менинг” радифли ғазалини куйга солиб, бошдан охиригача жонли ижро этиб бергани бўлди. Шундан сўнг бир ўқувчи " Нега концерт бермайсиз?” деган саволига Шох Жаҳон Жўраев "Бериб қоларман, концерт берсам ҳам фақат жонли ижрода этаман” - деб жавоб берди. Шундан кейин №70 мактабга йўл олдик.
Шу қаторда ўқувчилар ҳам ўзлари томонидан тайёрланган қўшиқ ва рақсларни совға сифатида тақдим этишди. Учрашув сўнггида эса бир ўқувчи қиз "Бизга дастхат қўйиб берасизми?” деган саволга, "Ха” деб жавоб берган Шох Жаҳон Жўраев, қизииқки, сўзида туриб, ҳар бир ўқувчига дастхат қўйиб берди.
63 мактабда она тили ва адабиёт ўқитувчиси Шукурова Комила: 63 мактаб кутубхоначиси Расулова Васила Мингдан минг рахмат. Беғубор бола экан. Кўнглида кири йўқ. Мен шу кунгача умуман бошқача фикрда эдим. Фикрим бугун ўзгарди. Лекин дам олдим, 15 дақиқами , 30 дақиқами мазза қилиб хордиқ чикардим. Каттакон рахмат. 63 мактаб ота оналар комитети раҳбари Акромова Наргиза Жуда бошқача тадбир бўлди. Илоҳим, фарзандларимиз хаммаси Шох Жахон Жўраевдек бўлишсин. Бундай тадбирлардан яна хам кўпайсин.
63 ўрта мактаб она тили ва адабиёт ўқитувчиси ва шу тадбир ташкилотчиси Сухбатова Дилобар: Мени Шох Жахон Жўраевга бўлган ҳурматим икки ҳисса ортди, ўзи илгари хам эшитган эдим унинг камтар, инсонийлик туйғулари юксаклигини, бугунги учрашувдан сўнг у ҳақидаги билганларим ўрнини янада ижобий фикрлар эгаллади)))
Бугун Бутун Ўзбекистонимизда Заҳириддин Мухаммад Бобурнинг таваллудига бағишланган адабиёт кечалари ўтказилмоқда. Шу билан бирга бизнинг Юнусобод туманидаги 70ўрта мактабдахам айнан шу тадбирга бағишланган кеча уюштирилди. Тадбирга Ўзбекистон Миллий университети доценти Омонилла Мадаев ва халқимизнинг, айниқса ёшларнинг севимли хонандаси Шох Жахон Жўраев ташриф буюришди. Кечамиз анча кўтаринки кайфиятда ўтди. Мактаб ўқувчилари Шох Жахон Жўраевга ўздарини қизиқтирган барча саволларни, уларнинг ёшликлари хақида, мактаб даврлари, уларнинг санъатлари ва бошқа қизиқакрли саволларига жавоб олдилар. Тадбиримиз жуда мароқли ўтди.
Икки мактабда ҳам суҳбатда бўлган Шох Жаҳон Жўраевга иккала мактаб маъмурияти, ўқитувчилар ва ўқувчилар номларидан ўз миннатдорчиликларини билдиради. Sayyod.uz/forum модератори ва Sayyod.com фанклуб рахбари Шахло Қодирова фото: Дилшод ва Дурбек | |
|
Всего комментариев: 0 | |