Главная » 2012 » Февраль » 28 » “Оскар”: оқ-қора рангдаги фильм энг яхши!
15:00
“Оскар”: оқ-қора рангдаги фильм энг яхши!



Кеча Лос Анжелесдаги "Kodak” театрида 84-"Оскар” мукофотининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Оқ-қора рангда суратга олинган "Артист” фильми "Энг яхши фильм”, "Энг яхши режиссёр” ва "Энг яхши актёр” номинацияларида ғалаба қозонди.

Ушбу фильм жами 10 та номинацияда номзод сифатида кўрсатилди. Шулардан 5 тасида "Оскар”ни қўлга киритди ва "Энг яхши фильм” йўналишида ғолиб чиққан иккинчи овоззсиз фильмга айланди. 1929 йилда "Wings” номли овозсиз фильм ҳам шу мукофотни қўлга киритганди.

"Темир хоним” фильмида Буюк Британия бош вазири Маргарет Тетчерни жонлантирган актриса Мэрил Стрип "Энг яхши актриса” номинациясида ғолиб бўлди. 62 ёшли ушбу актриса кетма-кет 17-бор "Оскар”га номзод сифатида кўрсатилиб, ўзига хос рекорд ўрнатди.

Энг яхши эркак роли учун: Жан Дюжарден ("Артист”)

Энг яхши анимацион фильм: "Ранго”

Энг яхши иккинчи даражали актёр: Кристофер Пламмер ("Beginners”)

Энг яхши иккинчи даражали актриса: Октавиа Спенсер ("Туйғуларнинг ранги”)

Энг яхши хорижлик фильм: "A Separation” (Эрон)

Энг яхши режиссёр: Мишель Хазанавичус ("Артист”)

Энг яхши сценарийст: Вудди Аллен




Категория: Новости | Просмотров: 769 | Добавил: ADMIN | Теги: “Оскар”: оқ-қора рангдаги фильм энг | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]