Главная » 2012 » Март » 24 » Олимпиячилар Вьетнамга етиб келишди
02:11
Олимпиячилар Вьетнамга етиб келишди

Олимпиячилар Вьетнамга етиб келишди

33 кишидан иборат Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 март куни Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрига етиб келишди. 25-29 март кунлари бу ерда Олимпиада-2012 саралаш 4-босқич плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади.

Вьетнам сафари сезиларли даражада узоқ бўлди. Тошкентдан Ханойга тўғридан-тўғри рейснинг йўқлиги сабаб, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси дастлабки Малайзияга учишига тўғри келди. Бу ерда терма жамоа 10 соатдан кўпроқ вақт бўлиб, бу вақтнинг аксарият қисмини «Federal» меҳмонхонасида ўтказди.

Етти соатлик парвоздан кейинги ҳордиқ чиқарган олимпиячилар Вьетнамга томон сафарларини давом эттиришди ва уч соатлик учишдан сўнг Ханойга етиб келишди. Терма жамоа шаҳардаги «Sheraton» меҳмонхонасига жойлашди. Бу меҳмонхонада, шунингдек, бутун плей-офф мусобақаси давомида Сурия ва Уммон олимпия терма жамоалари ҳам истиқомат қилишади.

Қайд этиш жоиз, 24 март куни маҳаллий вақт билан 10:30да терма жамоалар менежерларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Унда бўлажак ўйинларни ўтказишга доир ташкилий масалалар кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, плей-офф мусобақа давомида олимпиячилар дастлабки учрашувни 27 март куни суриялик тенгдошларига қарши ўтказишса, икки кундан сўнг Уммонга қарши ҳал қилувчи ўйинда майдонга тушишади. Ушбу уч жамоа орасида энг яхши натида кўрсатган терма Сенегал олимпия терма жамоасига қарши сўнгги плей-офф учрашуви йўлланмасини қўлга киритади. Ушбу жуфтлик ғолиби эса Олимпиада ўйинлари йўлланмаси эгасига айланади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Вьетнамдаги ўйинлари учун жами 23 нафар футболчи жалб қилинган.

Категория: Спорт | Просмотров: 686 | Добавил: ™_Пользовател_™ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
24.03.2012 (02:15) #1
hands olg'a UZN
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]