00:38 Nikoxsiz yashab boladimi | |
«Аёл ва эркак бир-бирларини яхши таниса, ФҲДЁдан ўтса-ю, лекин никоҳ ўқитмасдан яшаса бўладими?» (Тошкент вилояти, "Амир Ҳамза” жоме масжидидан тушган савол) – Мусулмонлар уйланиб, турмуш қураётганларида шаръий никоҳ ўқитилари фарзи айн ҳисобланади. Гарчи уйланиш ва турмуш қуриш суннат бўлса-да, бироқ ақди никоҳ фарздир! Никоҳнинг шарти икки нафар мусулмон эркак ёки бир муслим билан икки муслима аёл олдида бирга ҳаёт кечирмоқчи бўлган келин-куёв бир-бирларига тани маҳрамликка рози бўлишларидир. Бу розилик ўтган замон феъли билан айтилиши керак. Бу "ийжоб ва қабул” дейилади ва никоҳнинг рукни ҳисобланади. Бизда одатда бундай шаръий амалларни кўпроқ имом домлаларимиз яхши билганлари учун улар никоҳ ўқишни амалга оширадилар ва шуни назорат қилиб борадилар. Никоҳ қилдирмасдан эркак билан аёлнинг бирга яшашлари, турмуш қуришлари оғир гуноҳдир. Имом Заҳабий ривоят қиладиларки, кимки ўзига ҳалол бўлмаган аёлни шаҳват билан ушласа, қиёмат кунида қўли бўйнига боғланган ҳолда келади. Агар ўпса, лаблари оловда қирқилади. Зино қилса, қиёмат кунида сонлари тилга киради-да, унинг зарарига гувоҳлик беради… Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мана бундоқ деганлар: "Бас, икки кўзнинг зиноси назардир. Икки қулоқнинг зиноси эшитишдир. Тилнинг зиноси гапириш, қўлнинг зиноси ушлаш, оёқнинг зиноси қадам ташлашдир. Қалб эса истайди ва орзу қилади. Мана шуни фарж тасдиқлайди ёки ёлғонга чиқаради”. Шунинг учун имом домлаларимиз никоҳ ўқитмоқчи бўлган эркак ва аёлнинг никоҳларини шаръий йўл билан ҳалол қилиб беришлари мақбулдир. Бундай масъулиятли ишни кечиктириб бўлмайди. Кечиктирилса, орадан бир-икки кун ўтиб кетадиган бўлса, уларнинг никоҳсиз бирга бўлишларига, оқибатда зинога сабабчи бўлиб қолинади.... Аслида, ҳар бир инсоннинг ўз масъулияти, ўз вазифаси бор. Ана шу вазифани у сидқидилдан адо қилиши, бурчига содиқ қолиши керак. Жаноби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганликлари жуда машҳур: "Аё, огоҳ бўлинг! Ҳар бирингиз риоя қилувчи, подачи, чўпонсиз. Ҳар бирингиз ўз раиятига, қўл остидагиларга масъулдир. Демак, одамларга раҳбар бўлган имом ўз қавмига масъулдир. Киши ўз оиласига бошлиқ, шунинг учун у ўз аҳлига масъулдир. Хотин эрининг уйига ва боласига қаровчидир. У уларга масъулдир. Кишининг қули эса хожасининг молини сақловчидир. У унга масъул. Аё, огоҳ бўлинг! Ҳар бирингиз риоя қилувчи, подачи, чўпонсиз. Ҳар бирингиз ўз раиятига, қўл остидагиларга масъулдир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари). Мазкур ҳадиси шарифга мувофиқ имом домлаларимиз мусулмонларнинг никоҳларини шаръий бўлишларига масъулдирлар. Шунинг учун улар ўз вазифаларини сидқидилдан адо қиладилар ва шундай бўлмоқда. Мазкур ҳадиси шарифга мувофиқ ФҲДЁ ходимлари ҳам ўз ишларига масъулдирлар. Улар ҳам давлат қонунларига мувофиқ аҳолини никоҳдан ўтказишлари керак бўлади. Зотан, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай демишлар: "Маъсиятда итоат этиш йўқ. Итоат этиш яхши ишлардадир”. Шу сабабли, бошқа фармонларга ўхшаш никоҳ қилиш борасида ҳам мусулмонлар давлат қонунларига итоат этишда масъулдирлар. Улар никоҳларини ФҲДЁ бўлимларидан рўйхатдан ўтказишлари шартдир. ФҲДЁ бўлими ходим ва ходималари ҳам имом домлаларимизга ўхшаб ўз ишларига масъулият билан ёндашсалар, никоҳни қайд қилдиришнинг ниҳоятда масъулиятли иш эканлигини, фойдали жиҳатларини тушунтириб, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борсалар, фойдадан холи эмас. Улар никоҳни қайд қилдиришнинг ҳар хил самарали усулларини қўллаб кўришлари мумкин. Масалан, Тошкентда баъзи жойларда ФҲДЁ ходималари тўй бўлаётган жойларга келишиб, ҳамманинг олдида, тўйга ташриф буюрган бутун халқ ўртасида бўлажак эру хотинни никоҳдан ўтказишаётганларини эшитяпмиз. Ўзи никоҳдан ўтказиш жуда оз фурсатни талаб қилади. Бинобарин, бундай ишлар ҳаммага ёқса керак. "Қарсак икки қўлдан чиқади” деган гап бор. Бу борада ҳам келишиб, ФҲДЁ ходималари билан имом домлаларимиз биргаликда иш олиб борсалар, мақсадга мувофиқ. ФҲДЁ бўлимлари қошида шаръий никоҳ қиладиган одам тайинлаб қўйиш ҳам мумкин. Ёки имом домлаларимиз келин-куёв никоҳ қилдиришга келганида ФҲДЁ бўлимларига хабар беришлари ҳам мумкин. Биз имом домлаларимизни тўплаб, мана шулар ҳақида суҳбатлар ўтказиб, тавсиялар бермоқдамиз. | |
|
Всего комментариев: 8 | |
xa Alloh asrasin alloh hidoyatidan adashtirmasin hech kimni yoshligidan islomiy oila tarbiya kurib shariyat qonunlarini tushungan odam nikohsiz yashash gunohligini biladi va zinhor bu narsalardan uzoqda yuradi. ha Alloh asrasin OLLOHNI O'ZI ASRASIN | |