Главная » 2012 » Март » 29 » Мухлис танқиди; "Сумалак шоу" хақида барча хақиқат!
23:15
Мухлис танқиди; "Сумалак шоу" хақида барча хақиқат!



Сумалак шоуга боргандим, ғалати нарсалар бўлди. Зал тўлмагани учун балкондагиларни пастга тушишлигини илтимос қилишди. Партердан чипта олганларга роса алам қилди.


Шоуни Даврон Кабулов ярашмаган замонавий галифе шимларида хазиллари билан олиб борди. Шоу бошланиши зерикарли бўлди, чунки бошида шеър бўлди кейин Зиёда, Сахро гурухи, ва "прикол" учун қандайдир Мавлонбек Абдумаликов деган киши қўшиқ куйлади. Очиғи, зал шу қўшиқчи ва Самир деган хонанда устидан кулгандек бўлди. Уларни иштироки ортиқчадек эди.

Манзура, Божалар гурухи, Рухшона, Шухрат Вохидов, Шахризодалар чиқишди. Шахризодани зал совуқ кутиб олди, зўрға икки қўшиғини тингладим.
Сардор Рахимхон икки янги тарона куйлади, менга шахсан жуда ёқди. У.Рахматуллаев, Райхон, М.Ризаева ва Уммон гурухлари чиқишди.

Зал асосан Божалар гурухи, Райхон, У.Рахматуллаев, М.Ризаева ва айниқса Уммон гурухи чиққанида жонланди. Уммон гурухи чиққанида залда бундай дискотека бўлишини хали кўрмагандим. Уммонни концерти бўлиб кетди ўзиям.

Кейинги йил хам "Сумалак шоу" бўлади деб эълон қилишди...

Дурдона Абдуназарова


Шахсан менга сўнгги сатрлар ёқди: Келаси йил хам сумалак шоу бўлади... Шундай тарздами? Шартмикан?)) Нимаси сумалак бўлганини тушунмадим тўғриси. Оддий гала концерт, на ғоя ва на янгилик. Реклама ва баннерлардан камида сахнада сумалак пиширилса керак деб ўйлагандим.)))
Балки келаси йил шунақа қилишар, билмасам))

Категория: QAYNOQ YANGILIKLAR | Просмотров: 789 | Добавил: ™_Пользовател_™ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]