"Мирза” театри бугунги кунда ўзининг қайси камчиликларидан кечишга тайёр?
Мирзабек Холмедов: Тўғри, ўсиш бор жойда, камчилик бўлади, албатта. Бизнинг камчиликларимиз ҳам йўқ эмас. Орамизда бошқа театр аъзоларига нисбатан лафз масаласи чатоқроқ. Ҳозир театримизда Аваз Охунов, Муҳаммаджон, Ойбек, Улуғбек, Азиз, Жамшид ўзининг қирраларини намоён этишяпти. Кўпинча, ғоя ва таклифларни шогирдимиз Ботир Имомхўжаев киритади. Кўз тегмасин, барчаси изланишда. Шукрулло Исроилов бир оз бетоб бўлиб қолди. Худо хоҳласа тузалиб, концертда биз билан бирга бўлади.
|