Главная » 2011 » Ноябрь » 16 » Маҳаллий ғаройиботлар
23:19
Маҳаллий ғаройиботлар

ҳақида гаплашаётганларини эшитиб қолдим. Уни шифохонага ётқизишибди.

— Барибир чилла дегани бор гап-да! — деди қўшни аёл.

Онам бир хўрсиниб олди-да, гап бошлади:

— Нимасини айтасиз, Раҳима қандай аёл эди-я! Ўша кун ҳануз ёдимдан чиқмайди. Саҳар туриб кўчага чиқсам, Раҳима бир аҳволда ёнғоқнинг тагида ётибди. Қўрқиб кетдим. Анча пайт шифохонада ётди. Ичиб келган эри уриб, уйдан ҳайдаган экан. Раҳима бечора-ей, боласини кўзи қиймаганми? Ҳали чилласи ҳам чиқмаган эди...

— Ҳа, чилласида уни жин чалган-да!

— Тўғри. Шунча даволатишса ҳам баъзан ғалати бўлиб қолади. Аммо эри айбини тушуниб, шу хотин билан умрини ўтказяпти...

Аёлларнинг суҳбатини эшитиб, дўстимнинг гаплари эсимга тушди. "Онам кечалари "Мени қўйворинглар, кет ҳамманг!” деб бақириб-чақириб, ўзи билан ўзи қувлашмачоқ ўйнайди. Бувимнинг айтишича, ойимни жин чалган эмиш. Доим ўқитиб турамиз”, дерди у хомуш ҳолда.

"Чилла” деб бекорга айтилмас экан-да! Шу воқеадан сўнг, чиллали аёлни асраб-авайлаш кераклигига яна бир бор амин бўлдим.

Даврон, Нурота

ҚўРИҚчИ ФАРИШТА

Машинамда икки вилоят ўртасида қатнаб, киракашлик қиламан. Йўлда турли холатларга, ҳар хил одамларга дуч келаман.

Шундай кунларнинг бири эди, кеч тушиб қолганида машинамга одам тўлмаса ҳам йўлга чиқишга қарор қилдим. Негадир юрагим безовталанар эди. Уйга кетгим келарди. Атроф қоронғилик қўйнига чўмди. Йўловчилар бирин-сирин уйқуга кетишди. Уйқум келса-да, чидашга ҳаракат қилардим. Аммо шунча уринсам-да, кўзим уйқуга толганини сезмай қолибман. Кимдир елкамга тургандай бўлиб, сесканиб уйғониб кетдим. Қарасам, бўм-бўш, бийдек ялангликда кетаяпман. Йўл четида бир аёл бола кўтариб турибди. Унинг бу ҳилват, одам яшамас жойларда нима қилиб турганини тушунолмай ҳайрон бўлдим. "Машинамда жой бор-ку, олиб кета қолай”, деган хаёл билан унинг олдида тўхтаб:

— Чиқинг, синглим, олиб кетаман, — дедим.

Аёл йўқ дегандай. калласини қимирлатиб қўйди. Аслида у машинани тўхтатиш учун қўл ҳам кўтармаган эди. Йўлда давом этаётгандим, ёнимдаги ўриндиқда ўтирган йўловчи эркак уйғониб кетиб:

—Ие, кечаги аёл-ку? Кечаси боласи билан бу хилват жойларда нима қиларкан-а? — деди.

У билан суҳбатлашиб, манзилга етганимни ҳам сезмай қолдим. Бу воқеадан сўнг анча вақт ўтгач, шу ерга яқин қишлоқда яшовчи бир одам машинамга чиқди. Гапдан гап чиқиб, бояги аёл ҳақида суриштирдим.

— Ҳа, сиз ҳам кўрдингизми уни? Бу воқеа қишлоғимизда катта шов-шув бўлганди. Бундан бир йил муқаддам қишлоғимиздаги бир оила ярим тунда меҳмондорчиликдан қайтиб келаётган пайтда, худди шу йўлда автоҳалокатга учрашган. Эркак ўша заҳоти жон таслим қилган. Аёлнинг ой-куни яқин бўлган. Ўн йил деганда бўлган фарзандини қийналиб бўлса-да ёлғиз ўзи йўл устида туққан-у, вафот этган. Чақалоқ ҳам кўп яшамади. Шундан бери шу йўлда бола кўтарган аёл ҳайдовчиларнинг қаршисидан чиқади. У доим қандайдир хатардан огоҳлантиради...

У одамнинг гапидан кейин ўйланиб қолдим. Демак, йўлда ухлаб қолганимда, у мени хавфдан қутқарган экан-да! Балки у қўриқчи фариштадир?..

Комил, Самарқанд

БАҲАЙБАТ ДЕВ ҲАМЛАСИ

Бу воқеага ўттиз йил бўлиб қолди. Ўшанда талаба эдим.

Бизни пахта теримига олиб кетишди ва эски мактаб биносига жойлаштиришди. Орадан бир ҳафта ўтгач, Собир туни билан босинқираб бақириб, ухлатмай чиқди. Уйғотсак, нуқул:

— Мени кимдир босиб бўғаяпти. Жуда баҳайбат. Қўлидан чиқиб кетолмай қийналяпман, — дерди титраб.

Кимдир сўкинди, бошқаси ачинди. Эртаси куни Зоҳид ҳам шу тариқа бақириб чиқди. Иккаласининг ҳам юзига яра тошиб кетди.

— Жуда баҳайбат одам. Дев, дев!

Биз Зоҳиднинг устидан роса кулдик. Яхшиямки, ўша куни Собирнинг ота-онаси ўғлини кўргани келиб қолишди.

— Тушларимга кириб чиқдинг-а, болам! Сени яхшилаб ўқитиб юбориш керак, — дея Собирни онаси уларнинг иккаласини ҳам ўша жойдаги бир муллага олиб бориб ўқитди.

Мулла ўқиб бўлгач:

— Улар азиз жойни босишган. Ўша ердаги дев уларга ёпишган, — дебди.

Шунда Зоҳид дала чеккасидаги бир тепалик тагига бориб, ҳожатга чиқишганини айтиб қолди. Собирнинг онаси ирим-сиримларни адо этгач, ҳаммаси яна изига тушиб кетди.

Категория: Xikoyalar | Просмотров: 952 | Добавил: Web_MasteR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]