Главная » 2011 » Ноябрь » 4 » Қирғизистонда янги президент Алмазбек Атамбаев
01:28
Қирғизистонда янги президент Алмазбек Атамбаев
 

Қирғизистонда янги президент Алмазбек Атамбаев

Бу ҳақда бугун Жўғўрқу Кенеш (мамлакат парламенти – таҳр.) спикери Ахматбек Келдибеков билдирди.

Айни пайтда, Келдибековга кўра, президентликка номзодлар сайловлар адолатли ва очиқ бўлиши лозимлигини қайд этганлар.

30 октябр куни Қирғизистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларининг дастлабки натижалари чиққанидан кейин қатор номзодлар сайлов натижаларини тан олмасликлари ҳақида баёнот тарқатгандилар.

Сайловнинг дастлабки натижаларига кўра, Қирғизистон социал-демократик партияси лидери Алмазбек Атамбаев 63 фоиздан кўпроқ, Яхлит Қирғизистон партияси раҳбари Адахан Мадумаров қарийб 14,8 фоиз, Ата-Журт партияси лидери Қамчибек Ташиев 14,3 фоиздан кўпроқ овоз йиққан, қолган 13 номзоднинг қозонган овозлари 1 фоизга ҳам етмаганди.

Кеча парламент спикери Ахматбек Келдибеков президентликка номзодлар Қурманбек Ўсмўнов, Қамчибек Ташиев, Адахан Мадумаров, Анарбек Қалматов, Турсунбай Бакир уулу ва Қубатбек Байбўлов билан учрашиб, улар билан сайловдан кейинги вазиятни муҳокама қилган. Мазкур учрашув 2 ноябр куни ҳам давом этган ва унда сайловчилар рўйхати бўйича қонунбузарликлар ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилган. Номзодлар учрашувида Алмазбек Атамбаев иштирок этмаган. Спикер Келдибеков унга Атамбаев томоғи оғриб қолгани учун учрашувга қатнашолмаганини айтишганини маълум қилди.

Аснода парламент спикери учрашув иштирокчилари ўзларини яхши тутишганини қайд этди.

- Аммо одамлар бир-бирлари билан англашсинлар учун бундай музокаралар зарур. Шу важдан парламент музокаралар ташкил қилди. Бугун жуда самарали суҳбат бўлди. Ҳамма ўз фикрини айтди. Ҳамма Қирғизистонда барқарорлик сақланиб қолишини истайди. Барқарорлик бўлмаса, ривожланиш ҳам бўлмайди, - деди Ахматбек Келдибеков.

У Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси қонунбузарликлар бўлгани тасдиқланган сайлов участкаларини қайта текширувдан ўтказишга рози бўлганини, Бишкекдаги 3 участка бўйича овоз бериш натижаларини бекор қилишга келишилганини қўшимча қилди.

Аммо, кузатувчиларга кўра, 100 та участкада овоз бериш натижалари бекор қилинган тақдирда ҳам бу сайлов натижаларига етарли даражада таъсир кўрсатолмайди. Шунга қарамасдан, бугун Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод шаҳарларида Адахан Мадумаров ва Қамчибек Ташиев тарафдорларидан иборат 200-300 кишилик митинглар бўлиб ўтди.   

Хусусан, Ўшда норозилик намойиш ўтказган митингчилар расмийлар олдига 4 талаб – якшанба куни ўтказилган президентлик сайловлари натижаларини тан олмаслик, Марказий сайлов комиссиясининг истеъфога кетиши, МСКнинг қайта сайланиши ҳамда қайта сайлов ўтказилиши талабларини қўйдилар ва бунинг учун расмийларга 7 ноябргача муҳлат бердилар.

Жалолободдаги митинг иштирокчилари ҳам сайловлар қонунбузарликлар билан ўтганини, унда участка сайлов комиссиялари фақат битта номзод манфаати учун ишлаганини ва бундай сайлов натижаларини тан олмасликларини билдирдилар.

Бироқ митингчилар билан учрашган Жалолобод вилоят губернатори Азизбек Турсунбаев 30 октябр кунги сайловда маҳаллий расмийлар маъмурий ресурслардан фойдаланганига оид иддаоларни рад этди.

- Мен ҳеч кимни ташвиқ қилмади. Ҳеч кимга: "Атамбаев учун овоз беринг”, демадим. Ўзингиз кўриб тургандек, Атамбаев вилоят бўйича 25 фоиз овоз олди. Агар маъмурий ресурсдан фойдаланилганда, у 70-80 фоиз овоз олиши мумкин эди, - деди губернатор Азизбек Турсунбаев.

МСК маълумотларига кўра, якшанба куни ўтган сайловда Жалолобод вилояти бўйича Қамчибек Ташиев 42 фоиз, Алмазбек Атамбаев 25 фоиз, Адахан Мадумаров эса 24 фоиз овоз олган.

Айни пайтда дунёдаги қатор давлат раҳбарлари Алмазбек Атамбаевнинг ишончли ғалаба билан табриклагани улгурди.

Атамбаевни биринчи бўлиб 31 октябр куниёқ Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон телефон орқали қутлади. 1 ноябр куни эса Туркия президенти Абдуллоҳ Гул ҳам уни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади.

Бугун Атамбаев номига Россия Бош вазири Владимир Путиндан табрик телеграммаси келди.

Шунингдек, 2 ноябр куни Алмазбек Атамбаевни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳам сайловдаги ғалаба билан қутлади.

Бундай қутловдан Грузия президенти Михаил Саакашвили ҳам четда қолмади.

АҚШ президент Барак Обама эса бевосита Алмазбек Атамбаевни эмас, балки президентлик сайловини демократик ва осойишта ўтказган Қирғизистон халқи ва ҳукуматини табриклади.

Категория: QAYNOQ YANGILIKLAR | Просмотров: 1101 | Добавил: Web_MasteR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 3
07.11.2011 (14:14) #3
tongue tongue tongue tongue tongue tongue tongue tongue tongue tongue tongue tongue tongue
04.11.2011 (01:29) #2
biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin
04.11.2011 (01:29) #1
booze booze booze booze
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]