Главная » 2011 » Октябрь » 20 » Энг бой инсонлар яшайдиган «кулба»лар
18:52
Энг бой инсонлар яшайдиган «кулба»лар
  

Энг бой инсонлар яашайдигон {кулуб}лар

Нуфузли "The Forbes" нашриёти коинотнинг энг бой кишилари истиқомат қиладиган уйлар рейтингини эълон қилди. Ушбу рўйхатни эътиборингизга ҳавола этамиз. Рейтингда 1-ўринни Билл Гейтснинг 6000 кв. метр майдонни эгаллаган "Мадина" номли қароргоҳи эгаллаган. Қаср Вашингтон дарёси қирғоқларида жойлашган. Уйда 90 кв. метрлик ошхона, мусиқий тизимли улкан бассейн, 2,5 минг кв. фут катталикдаги спорт зали, 24та ваннахона, 120 кишига мўлжалланган зал ва 28та машина сиғадиган гараж мавжуд. Гейтснинг ўзи бу уйни бўйдоқ одамнинг яшаши учун жуда қулай, лекин оилали эркакка торлик қилишини таъкидлайди. Айтганча, Гейтснинг бу «тор»гина уйига ташриф буюрадиган меҳмонлар биринчи қаватга чиқиб олгунга қадар 84та зинани босиб ўтишлари ёхуд лифтдан фойдаланишлари керак. 2-ўрин. Коинотнинг яна бир энг бой инсонларидан бири Уоррен Баффет ҳозирда дунёда ҳукмронлик ўрнатган мураккаб иқтисодий инқирозга муносиб иш тутаётгани аниқ. Миллиардер Омаха шаҳрида жойлашган 540 кв. метр майдонга эга атиги бешта ётоқхонаси бор «кулба»да истиқомат қилади. У бу уйни 1958 йилда 31,500 долларга харид қилган. Айтганча, Уоррен Баффет шу кунга қадар энг омадли раҳбарлар рейтингига етакчилик қилиб келмоқда. 3-ўрин. Албатта, ҳамма миллиардерлар ҳам Баффет сингари оддий ва камтарона ҳаёт кечирадилар, деб бўлмайди. Бунга мисол тариқасида "Oracle" корпорацияси раҳбари Ларри Элисон япон маданиятининг ашаддий ихлосманди. У Калифорниядаги Вудсайд вилласининг қурилиш ишларига 100 миллион доллар маблағ сарфлаган. Натижада 10та алоҳида-алоҳида қурилмалардан иборат, ўрта аср япон қасрлари кўринишидаги иншоот бино бўлган. Аммо бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас. Сўнгги йилларда бу ишбилармон Малибу қирғоқлари яқинидаги бир қатор турар жойлар хариди учун 200 миллион доллар маблағ сарфлади. 4-ўрин. «Пўлат» магнати сифатида шуҳрат қозонган ҳинд миллиардери Лакшми Миттал Лондондаги ушбу таунхауси учун 2004 йилда 128 миллион долларни қуртдай санаб берган. Кенсингтондаги «миллиардерлар кўчаси»да қад ростлаган бу қасрда 12та ётоқхона, ёпиқ бассейн, туркча ҳаммом ва 20та автомобил учун мўлжалланган гараж мавжуд. Иншоотнинг ташқи деворлари Тож Маҳал қурилишида ишлатилган мармарлар билан безатилган. Митталнинг кошонаси Кенсингтон саройи ва Бруней султони қароргоҳи ўрталиғида жойлашган. 5-ўрин. Америкалик миллиардер, «Гўзаллик танлови» раҳбари Доналд Трампнинг «Trump Tower» номли қароргоҳи рейтингнинг бешинчи поғонасини эгаллади. Баҳоси 50 миллион доллар деб белгиланган ушбу апартаментлар қурилишида мармар ва олтиндан фойдаланилган. 2006 йилда миллиардер бешинчи фарзандининг дунёга келиши муносабати билан қасрда таъмирлаш ишларини ўтказди. Учинчи рафиқаси Меланиядан туғилган ўғлига Барон деб исм қўйган Трамп болакай учун Людовик XIV даври сарой безаклари билан безатилган бинонинг биринчи қаватини тўлиқ ажратиб берган. Дарвоқе, офисига етиб олиш учун Доналд лифтдан фойдаланади, холос. Миллиардерлар ичида уй ва иш хонаси оралиғида энг кам масофани босиб ўтадиган миллиардер Доналд Трамп бўлса, ажабмас...
Категория: Har-Xil | Просмотров: 988 | Добавил: Web_MasteR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]