Главная » 2012 » Февраль » 8 » Bu sanani yodingda tut! Ulug`bek Rahmatullayev Feat Rayhon
17:27
Bu sanani yodingda tut! Ulug`bek Rahmatullayev Feat Rayhon

Ниҳоят, узоқ кутилган дуэт ҳам омма учун тайёр бўлди. 27 январ куни республикамизнинг барча радиоканалларида Райҳон ва Улуғбек ижросидаги янги тарона премьера қилинади. Ғоя қандай яралгани қизиқ? Бу ҳақда Раҳматуллаев шундай дейди:

-Райҳон билан яқин дўстона муносабаталарим "Love Story» лойиҳасида иштирок этиш жараёнида бошланди. Мухлисларимнинг илиқ фикрлари ва тинимсиз қўнғироқлари Райҳоннинг мен ҳақимдаги фикрларини ўзгартириб юборди. Бизнинг самимий суҳбатимиз эса қадрдонликка уруғ қадади. Мухлисларим иккаламиз ижромизда дуэт яратилиши ҳақида анча таклиф ва илтимослар қилишди. Бу бизга маъқул келди.

Натижа эса мана бундай: Райҳон ғояси асосида, Зафар мусиқаси билан ажойиб дуэт яралди. Қўшиқ сўзларидаги оригиналлик, кўнгилга хуш ёқувчи мусиқа сизни маҳв этади. Ҳозирча иккита номга эга қўшиқ қай даражада оммалашади? Буни вақт кўрсатади. "Алдандим” ёҳуд "Ўқилмаган китоб” ўзбек шоу оламининг тарих саҳифаларини яхши тарона сифатида безашига умид қиламиз!

Дарвоқе, мухлисларининг бошқаларга алданиб қолмаслиги ҳақида қайғурган хонанда, ўзи унча хушламайдиган сайтда профиль очишни лозим топди. Хонанда номидан мухлислар билан сўзлашадиган "сохта аватар”ларга ишониб қолманг! Агарда, сизни "ҳақиқий” санъаткор билан дўстлашиш ва суҳбатлашиш қизиқтирса, Улуғбек Раҳматуллаевнинг шахсан ўзига тегишли профилни расман эълон қиламиз: Ulugbek5 Original
Категория: Har-Xil | Просмотров: 702 | Добавил: ADMIN | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 2
09.02.2012 (11:12) #2
rahmat
09.02.2012 (11:11) #1
cool cool cool cool cool
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]