Главная » 2012 » Март » 21 » Bir Baxtli Oilaning Siri
01:59
Bir Baxtli Oilaning Siri
Йигит билан қиз бир‑бирини ёқтиришар эди. Бир кун келиб улар турмуш қуришди. Бу уларнинг ҳаётларида энг катта байрам эди. Қариндош‑уруғ, дўсту‑биродарлар тўйда ҳозир бўлишди. Келин ибою‑латофати билан ҳаммани ҳавасини келтирар, куёв эса дўстлари даврасида ўтирар экан, висол онини интиқиб кутар, ҳаяжонланар эди. Тўйдан сўнг ширин онлар бошланди.
Бу жуфтни кўрганлар, уларни энг бахтли оила деб ўйларди.
Аммо, бу каби оилалар атрофдагилар назарида қанчалик бахтли кўринсада, оила ичи тушунмовчиликларини ҳам бошидан ўтказадилар. Фақат улар бу англашилмовчиликларни элга ёйишга шошмайдилар. Чунки, Аллоҳ таоло уларни бир‑бирларига либос қилиб яратган. Мўъмина хотин, мўъмин эрнинг айбларини бошқалардан яширгани каби, мўъмин эр ҳам ўз аёлининг айбларини бировга ошкор қилмайди. Аллоҳ таоло айбларни беркитувчи Зот.
Турмушнинг қийинчиликлари билан рўбару келган бу икки ёш, бир куни муаммони ечиш йўлини топгандай бўлишибди. Ишдан қайтган эрни кутиб олган аёл, аввал унга кечки овқат икром қилиб, сўнгра секин сўз бошлабди.
"Бегим, бир китобда оиламизни мустаҳкамланишига сабаб бўла оладиган бир маслаҳатга кўзим тушди. Ҳар иккимиз бир‑биримизга бўлган норозиликларимизни қоғозга ёзсак‑да, кейин биргаликда ўтириб ўқисак, сўнгра шунга кўра ўзимизни ислоҳ қилишга ҳаракат қилсак, қандай бўларкин? Бу муносабатларимизни яхшилашга тўғри ёрдам беради, деб тахмин қиламан.”
Муаллиф: Айтиш жоизки, аёлнинг келтириб ўтган бу йўл, ҳозирги кунда психологлар тарафидан қўлланадиган услублардан бири. Бунда ислоҳ талаби фақат бир тарафга эмас, балки иккала тарафга қўйилади. Бу бошқа тарафнинг ҳам айблардан ҳоли эмаслигини кўрсатади ва кераксиз бақириқ‑айбловлардан кўра кўпроқ таъсир кўрсатади. Оиладаги эр‑хотиннинг бир‑бирига нисбатан кўзгу вазифасини юклайди. Ва табиийки, ислоҳот қилишга келганда, ҳар иккисидан ҳам бирдай ҳаракат бўлиши лозим.
Эр аёлининг бу таклифига рози бўлибди. Сўнгра, уларнинг ҳар иккиси қоғоз ва қалам билан бошқа‑бошқа хоналарда ўтириб, ўз рўйхатларини туза бошлашибди.
Аёл эрининг, эр эса аёлининг қай одатларидан, гапларидан, ҳаракатларидан жаҳли чиқишини ёзибди. Кун сўнгига етганда, қаламлар ҳам ўз ишини тугатибди. Ҳар иккиси ҳам қўлида ўз талаб ва шикоятлари билан чиқибди. Аммо, рўйхатни ўқишни эрталабга қолдиришибди. Чунки, иккиси ҳам жуда чарчаган ва ҳозироқ бу рўйхатни ўқишга киришсалар, яна тушунмовчиликлар келиб чиқиш мумкин эди.
Тонгда, нонуштадан сўнг, улар бир‑бирининг қаршисига ўтирибди. Эр хотинига ўз шикоятларини ўқиб беришини илтимос қилибди.
Аёл ўз рўйхатини олибди. Уч вароқлик қоғозни кўрган эр бир хўрсиниб қўйибди. Аёл ўз шикоятларини ўқий бошлабди. Эркак эса уни жим тингларди. Бироздан сўнг аёл қоғоздан кўзларини олиб, эрига қараганда, унинг кўзларида ёш кўрибди.
Нима бўлди?
Ҳеч нима, давом этавер.
Аёл яна ўқий бошлабди. Рўйхат якунига етгач, эр унинг қўлидан қоғозни олиб, бўклабди‑да, ўз қоғозини ҳам олиб унинг устига қўйибди.
Энди сиз ўз шикоятларингизни ўқинг, ‑ илтимос қилибди аёл.
Мен унга ҳеч нарса ёзмадим, ‑ жавоб берибди эр. – Сен менинг орзуимдаги, менга лойиқ завжи ҳалолимсан. Мен сени шу ҳолатингда севаман, сен ажойиб ва бетакрорсан. Ва мен сени ўзгартиришни истамас эдим.


Эридан бу сўзларни эшитган аёл йиғлаб юборди.
Категория: Xikoyalar | Просмотров: 984 | Добавил: rasulzhon | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]