Главная » 2011 » Ноябрь » 1 » 76 вилоятдан 28 таси сув остида қолди
18:52
76 вилоятдан 28 таси сув остида қолди
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 400 зиёд инсоннинг ҳаётига зомин бўлган сел фалокати туфайли шаҳар аэропорти ва Қироллик саройи ҳам сув остида қолди... Маҳаллий аҳолини хавфсиз жойга кўчириш ишлари давом этмоқда. Июл ойида бошлаган мусон ёмғирлари Жанубий Осиёда жойлашган Таиландда катта фалокатларга сабаб бўлмоқда. Кучли ёғингарчиликлар туфайли Чао Пхаря дарёсининг тошиб кетишига олиб келди. Юз минглаб инсонлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишди. Донг Муанг аэропорти сув остида қолиши натижасида вақтинча ёпилди. Ҳукумат селдан азият чекканлар учун 10,5 миллиард доллар пул ажратганлигини маълум қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатдаги 76 та вилоятдан 28 таси сув остида қолган. Селдан жабр кўрганларга ёрдам қилишнинг иложиси бўлмаётгани боис одамлар ўзлари тепароқ жойларга қочишмоқда. 12 миллион аҳолига эга бўлган Бангкок ҳам хавф остида қолди. Мамлакатга сайёҳат қилишни режалаштирган 19 миллион сайёҳдан 1 миллионга яқини сайёҳатга чиқишдан воз кечган. Мамлакат иқтисоди ҳам жиддий талофт кўрмоқда
Категория: QAYNOQ YANGILIKLAR | Просмотров: 802 | Добавил: Web_MasteR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]