Главная » 2011 » Ноябрь » 8 » 11.11.11
00:01
11.11.11


11.11.11


Сарлавҳага ҳайрон бўлаётгандирсиз... Бу ҳақида кейинроқ.

Ўтган ҳафтада Олий лига учрашувларига якун ясалди. Ғолиб ва қуйи поғонадан жой олган жамоаларнинг номлари маълум бўлиб улгурди. Фақатгина иккинчи ўрин масаласи ҳозирча очиқ турибди. Буни ҳам "Насаф" - "Пахтакор" учрашуви орқали тез кунларда билиб оламиз.

Бугун душанба, футболсевар дўстлар! Терма жамоамизнинг кейинги босқичга чиқиши ойдинлашадиган ҳафтанинг боши. Ҳа, жума куни Ўзбекистон терма жамоаси Шимолий Кореяга қарши ўзининг ўта муҳим учрашувини ўтказади. Агар ғалаба қозонсак, кейинги босқичга чиқиш масаласи амалда ҳал бўлади. 

Термамиз теварагидаги ва бошқа қизиқарли маълумотларга бой бўлган "Чемпион" газетасининг анонслари билан бугун, душанба кунида сизларни таништириб ўтамиз. Сабаби, бу сонимиз газета тарихидаги энг кучли сонларнинг бирига даъволик қила олади.

Келинг, бир четдан бошлаймиз ...

*****

ЗУДЛИК БИЛАН!
... Хабарингиз бор, 2012 йилдан бошлаб Ҳамдўстлик кубоги мусобақасининг кўриниши ўзгармоқда. Бу ҳақда федерацияга мактуб ҳам келган бўлса керак. Энди у клублар ўртасида эмас, МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларининг ёшлар (21 ёшгача) терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Бизда эса бу жамоа ҳали расман ташкил этилмаган.

Ҳамдўстлик кубоги мусобақаси 2012 йил 18-29 январь кунлари ўтказилиши режалаштирилмоқда. Вақт кам қолаётганини инобатга олиб, 1991 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоани (Марат Кабаевнинг собиқ жамоаси) зудлик билан тузиш ва унга бош мураббийни тайинлаб, йиғинларни бошлаш керак, назаримизда. Ҳар ҳолда, терма жамоаларимиз битта мусобақага камида бир йил давомида тайёргарлик олиб боришаётганди. Боз устига, ОФК ҳам айнан 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионатини (янги мусобақа) ташкил қилди ва унда айнан ушбу ёшдаги футболчиларимиз қатнашишади (дарвоқе, ушбу мусобақанинг саралашида иштирок этиш учун аризалар ноябрь ойи сўнгидан ОФК томонидан қабул қилина бошлайди). ОФК U22нинг саралаш ўйинлари эса 2012 йилда бўлиб ўтади. Демак, 1991 йилда туғилган футболчиларимиз учун Ҳамдўстлик кубоги мусобақаси бўлажак ўйинлар олдидан ажойиб тайёргарлик ...

МИРАБРОР УСМОНОВ: "ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА ЧИҚИШ — УШАЛМАС ОРЗУ ЭМАС!"
... "Қўшнимиз Ўзбекистон футболи сўнгги йилларда ривожланмоқда. Ўзбекистонлик мутахассислар якдил бир нарсани тасдиқлашмоқда. Мамлакат футбол федерацияси тепасига сенатор Мираброр Усмонов келганидан кейин футбол кескин ривожланиш йўлига ўтди. Миллий терма жамоа январда бўлиб ўтган Осиё кубогида тўртинчи ўринни эгаллади, бугунги кунда эса ЖЧ-2014 саралашининг 3-босқичида муваффақиятли иштирок этган ҳолда, Япония билан биргаликда 7 очко билан мусобақа жадвалини бошқариб бормоқда. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (МДҲдан ягона вакил сифатида) эса яқинда Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида сенсацион тарзда чорак финалгача етиб борди. Қаршининг "Насаф" клуби эса қитъанинг клублар ўртасидаги иккинчи мусобақаси — ОФК кубогида ғолибликни қўлга киритди...

— Футбол — миллионларнинг севимли ўйини. Шунингдек, яхши маънода, бедаво касаллик. Сиз футбол билан қандай "касаллангансиз"?
— Ахир бу ёқимли касаллик.... Вазифамиз — юртимизда соғлом авлодни тарбиялашдан иборат. Футбол эса айни муддао. Футбол билан қанчалик кўп одам шуғулланса, шунча кўп юқори савиядаги футболчилар етишиб чиқади, демакки, кўп яхши жамоалар пайдо бўлади. Жамоа чиройли ўйин кўрсатса, мулислар унга оҳанрабодек ёпишиб қолади. Стадионга 30 минг мухлис ташриф буюрса ва уларнинг севимли жамоаси ғалаба қозонса, халқнинг кайфияти бир неча кун давомида кўтаринки бўлади. Мен футболга ...

TOP-10: СЕШАНБАДАН СЕШАНБАГАЧА
Ҳар куни жаҳон футболида нимадир содир бўлади. Ҳар соат, ҳар дақиқада футболнинг 165 йиллик тарихида учрамаган ҳодиса юз бериши мумкин. "Чемпион" эса ҳафта давомида жаҳон футбол оммаси диққат марказини банд этган янгиликларни ўз талқинида бериб боради. Рейтинг асосида эътиборингизга ҳавола этади. Демак, бошладик!

№10. Зайниддин Тожиев — Биринчи лига тўпурари!
№9. Давид Гилл: "Олд Траффорд"нинг шарқий бурчаги Алекс Ферюсон номи билан аталади".
№8. "Sport Mediaset": "Гвардиола 2014 йилдан Испания термасини бошқаради!"
№7. ФИФА Вадим Абрамовни танимайдими?
...

"АС-САДД" — ОЧЛ-2011 ҒОЛИБИ!
5 ноябрь куни Жанубий Кореянинг Жеонжу шаҳридаги "Jeonju World Cup Stadium" стадионида "Чонбук Моторс" ҳамда Қатарнинг "Ас-Садд" жамоалари ўртасида Осиё чемпионлар лигасининг финал ўйини бўлиб ўтди. Унда Қатарнинг "Ас-Садд" жамоаси ўйин якунидаги пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Осиё Чемпионлар лигасининг ғолиби" деган юксак номга сазовор бўлди. Аслида тақдир туҳфаси билан Чемпионлар лигасидаги ўйинини давом эттириш имконига эга бўлган қатарликлар ушбу туҳфадан муносиб фойдалана олдилар.

АСОС МУСТАҲКАМ БЎЛАВЕРСИН!
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U19) ўз олдига қўйилган вазифани уддалади. Тўғри, Мусаев шогирдлари худди ўсмирларимиз каби рақиблари дарвозасига тўққизталаб, еттилаб голларни қалаштириб ташлашмади, аммо бугун Эронга қарши ўтадиган сўнгги тур олдидан юз фоизлик натижани қўлга киритиб туришибди.

МАВСУМНИНГ ЯГОНА МАЗМУНИ
Футбол бўйича Ўзбекистон 20-миллий чемпионати якунланди. Кутилганидек, "Қизилқум" Олий лигани тарк этадиган бўлди.

Ушбу мавсум аввалгиларидан бир жиҳати билан фарқ қилди. Кумуш медаль учун кураш мавсумнинг энг сўнггига қадар давом этди. Чемпионат тугаган бўлса-да, 9 ноябрь куни бизни Қаршида 20-мавсумнинг "мағзи" бўлган "кумуш матч" кутиб турибди. Гўёки, ушбу мавсумнинг бутун мазмун-моҳияти биргина мана шу ўйинга жо бўлгандек.

Дарвоқе, маълумотларга қараганда, келаси йили ҳам Олий лигада 14 та жамоа иштирок этиши ҳал бўлган. Шу боис, спорт принципларига кўра, Олий лигани 2та жамоа тарк этиб, Биринчи лигадан 2та жамоа келаси йили юқори дивизионда тўп суради.

АНАТОЛИЙ ДЕМЬЯНЕНКО: "ЎЗБЕКИСТОНЛИК ФУТБОЛЧИЛАР ИНТИЗОМЛИ"
ОФК кубоги нафақат "Насаф" клуби тарихидаги илк халқаро соврин, балки унинг бош мураббийи Анатолий Демьяненконинг ҳам дастлабки жиддий муваффақиятидир. Бу соврин украиналик журналистларни ҳам бефарқ қолдирмади ва улар қўнғироқ қилиб, ҳамюртларини кубок билан табриклашди...

"НАСАФ" - НАМУНА!
Агар шу ҳолимизга ҳам ОФК ОЧЛ учун 3та ўрин ажратса... УЕФАга ўтамиз! (Ярим ҳазил, ярим чин маънода). Очиғини айтганда, келаси мавсумда чемпионлар лигасидаги ўрнимиз ўзгармаслигини кутяпман. Олий лигадаги 14 клубнинг, ҳеч бўлмаса, ярми ҳам ОФК талабларини бажармас экан, 2та ўрин ҳам кўп. Айни ҳозирги аҳволимиз учун ОЧЛга 2та, ОФК кубогига 2та йўлланма берилиши энг идеал вариантдек кўринмоқда. Катта эҳтимол билан "Насаф" кубок финалида ҳам "Пахтакор"ни ютади, чемпионатда иккинчи ўринни қўлдан бой бермайди ва охир-оқибат "Бунёдкор" ва "Насаф" ОЧЛда. "Пахтакор" билан "Нефтчи" ОФК кубогида — ажойиб "тандем", шундай эмасми?

ЙИГИРМА БЕШ ЙИЛЛИК ТАХТ
Ўтган якшанба куни "Манчестер Юнайтед" клубининг афсонавий мураббийи Алекс Фергюсон манкунианликлар бошқарувига ўтганига йигирма беш йил тўлди. Шотландиялик мураббий "Манчестер Юнайтед"га келганида, клуб оғир аҳволда қолган эди. Бугунги кунда фақат чемпионликдан бошқа нарсани ўйламайдиган жамоанинг ёш мухлислари ўша вақтларда "Манчестер Юнайтед" премьер лигада қолиш учун кураш олиб борганини тасаввур ҳам қила олмайдилар. Аммо Алекс Фергюсон клуб бош мураббийи этиб тайинланганда, энг аввало, премьер лигада қолиш учун курашишга мажбур бўлган эди...

ИБРОҲИМОВИЧ — ФУТБОЛМИ ЁКИ КАРАТЭ...
Бундан икки йил муқаддам Испания чемпионатида "Барселона" ғалаба қозонди. Ҳа, ўша 2009 йилда. Тўғри, каталонияликлар ҳар йили ҳам чемпионликни тантана қилиб келяптилар, ўтган мавсум ҳам бундан истисно эмас. Лекин ўша йилгисининг гашти бошқача бўлганди-да. Улар нафақат Ла лига, балки Чемпионлар лигасию, Испания Кубогида ҳам ғолиб чиққандилар. Қўйингки, қандай мусобақада иштирок этган бўлмасинлар, бирорта ҳам совринни бегона қилмагандилар. Соврин битганининг барчаси "Камп Ноу"га оқиб келганди. Бир қарашда бутун дунё "Барселона" ҳақида гапираётгандек. Аммо уни қарангки, барчаси тескари йўналишда кетди.

ЧАРЧАСАНГИЗ ҲАМ ТЎХТАМАНГ!
Инсон зоти борки, агар у бирор-бир ишга нисбатан ҳаракатда бўлса, албатта, чарчаши ва кейинчалик ҳолдан тойиши табиий. Лекин биласизми, бу чарчоқлар бора-бора инсонни беихтиёр тўхтатиб қўйиши ҳам мумкин экан, мабодо у бесабр ва иродасиз бўлса. Шунинг учун тўхтамасликни маслаҳат бераман. Чунки мияга дам бериш ҳамда ҳаддан ортиқ ҳордиқ орқали инсон бутун бир режаларига ўзгартириш киритиб юбориши ҳам фанда исботланган. Гўёки бу тўхталиш кўплаб иккиланишларни юзага чиқариш билан биргаликда ишламаган "калла"ни ишлатиб юборгандек бўларкан. Аслида эса ...

МЕН СИЗНИ ЎХШАТДИМ...
Биз ҳамиша дунё футбол юлдузларига ҳавас билан қараймиз. Улар намойиш этаётган ўйинларни, эришаётган ютуқларни завқ билан томоша қиламиз. Криштиану Роналдунинг катта расми туширилган календарни уйимиз тўрига осиб қўямиз. Орқасига "Месси" деб ёзилган "Барселона"нинг футболкасини ўғлимизга сотиб олиб берамиз. Машинамизнинг орқа ойнасига "Манчестер Юнайтед"нинг логотипини ёпиштириб оламиз. Совуқ тушганда "Зенит" жамоасининг рамзи туширилган шарф билан томоғимизни ўраймиз. Биз дунёнинг гранд клубларига мухлислик қиламиз.

Биз жаҳон футболчиларининг майдонга чиқиб келишини иштиёқ билан кутамиз! Аммо... Бугун ўзбек футболчилари ҳақида гаплашамиз. Ўзимизнинг қадрдон ўйинчилар ҳақида! Тўғри, ҳозирча улар ичида жаҳон даражасидаги юлдуз футболчилар йўқ. Насиб қилса, яқин кунларда ана шундай юлдузлар ҳам чиқади. Биз бунга ишонамиз. Ҳозирча эса терма жамоамиз футболчиларини жаҳон юлдузлари билан солиштириб кўрамиз...

11.11.11
Бахтли ва бахтсиз рақамлар... Омадли ва омадсиз рақамлар... Кимнингдир бошига фалокат ёғдирган, кимнингдир бошига бахт қуши қўндирган бу рақам "зоти"... Ҳамма ҳам рақамлар хосиятига ишонавермайди. Ҳамма рақамлар ҳам омад келтиравермайди ва аксинча, сиз ўйлагандек, рақамлар кулфат келтирувчи ҳам эмас. Лекин бу тақдир. Ҳар қандай воқеа бирор санада содир бўлади...

*****

Мана шунақа гаплар бизда. Эртага газетани варақлаганингизда қуйидаги саҳифаларга ҳам кўзингиз тушади:

ШАЦКИХ ЧАҚИРИЛДИ, ҲАСАНОВ ЭСА ЙЎҚ
РАФИҚОВ 23 НАФАР ФУТБОЛЧИНИ ТОШКЕНТГА ОЛИБ КЕЛАДИ
НУРАЛИЕВ: "ТАЙЁРГАРЛИКНИ ФЕВРАЛДАН БОШЛАЙМИЗ"
ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗДА НИМА ГАП?
ДУБЛ ВА ХЕТ-ТРИКЛАР
КУМИКОВНИНГ ЭЪТИРОФИ
МАҲАЛЛИЙ УЧЛИК
ЯНА БУЛАР ФУТБОЛ ВАТАНИДАН ЭМИШ?!


Хоҳлаганингиздан бошлаб ўқишингиз мумкин. Сешанба кунги "Чемпион" жума кунигача бўлган чанқоғингизни ушлаб тура олади, газета шунақа чиққан. Бунга ўзингиз амин бўласиз, акс ҳолда таҳририятимиз телефони ишлаб турибди. Ҳар қандай танқидни эшитишга тайёрмиз.

Душанба кунида ишларингиз бароридан келсин!

A.Akbarov                                                                                         




Категория: Спорт | Просмотров: 1028 | Добавил: ™_Пользовател_™ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]