Главная » 2012 » Март » 5 » Ўзбекистон миллий терма жамоаси Япония устидан тарихий ғалаба эришди [TO'LIQ O'YIN]
01:58
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Япония устидан тарихий ғалаба эришди [TO'LIQ O'YIN]


Бугунга қадар миллий терма жамоамиз Японияни сафарда мағлуб эта олмаганди. 2014 йилги жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичи сўнгги турида Вадим Абрамов шогирдлари 1:0 ҳисобида устун келишди. Ўйиндаги ягона гол Александр Шадрин ҳисобига ёзилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 7 нафар асосий таркиб футболчилари майдонга тушмагани эътиборга молик. Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Вагиз Галиулин, Ислом Тўхтахўжаев, Шавкат Муллажонов каби футболчилар дисвалификация сабаб ўйинни қўйиб юборган бўлишса, Одил Аҳмедов ва Александр Гейнрихни бош мураббий безовта қилишни истамади. Шунингдек Виталий Денисов ва Максим Шацкихга ҳам таклифнома жўнатилмаганди.

Биринчи бўлимнинг дастлабки ярим соатида устунлик мезбонлар тарафида бўлди. Қолган 15 дақиқа ичида майдон ва ундаги босимга мослашиб олган жамоамиз ажойиб ўйин намойиш этди.

Иккинчи бўлимда майдонда тенг кураш борди. Тўп билан назорат қилиш борасида устунлик Япония томонида бўлсада, хавфли ҳужумлар ташкил этиш борасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси анчагина самарали ҳаракат қилди. Айниқса ўйин якунланиб бораётган пайтда Баҳодир Насимовда иккита яхши имконият юзага келди. Учрашувни ажойиб ўтказган ҳужумчига эса озгина аниқлик етишмади.

Мазкур ғалабадан кейин Ўзбекистон миллий терма жамоаси очколари сонини 16тага етказиб, «С» гуруҳини 1-ўринда якунлади. Ўтказилган 6та ўйинда Вадим Абрамов жамоаси бирор марта бўлсин имкониятни бой бермади. Агар бугун «F» гуруҳида иштирок этаётган Эрон Қатарга имкониятни бой берса, Ўзбекистон Осиёнинг энг кучли 20та мамлакати орасида учинчи босқични мағлубиятсиз тугатган ягона мамлакат бўлади. Вадим Абрамов жамоаси учинчи босқич якунига кўра энг кўп очко жамғарган мамлакат номини қўлга киритиб бўлди.

ЖЧ-2014 САРАЛАШ 3-БОСҚИЧ
«C» гуруҳи, 6-тур учрашуви
ЯПОНИЯ - ЎЗБЕКИСТОН 0:1 (0:0)
ГОЛ: Александр Шадрин (54).
ОГОҲЛАНТИРИШЛАР: Александр Шадрин (64), Шавкат Саломов (90+4).
ЯПОНИЯ: Эйжи Кавашима, Юто Нагатомо (Юичи Комано, 84), Ацуто Учида, Ясухито Эндо, Жунго Фужимото (Такаши Инуи, 60), Шинжи Оказаки, Шинжи Кагава, Ясуюки Конно, Майк Хэвинаар (Таданари Ли, 66), Макото Хасебе, Мая Йошида.
ЎЗБЕКИСТОН: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Артём Филипосян, Азизбек Ҳайдаров, Александр Шадрин (Шавкат Саломов, 65), Баҳодир Насимов, Станислав Андреев (Дилшод Раҳматуллаев, 58), Жасур Ҳасанов, Темур Кападзе, Ислом Иномов, Ильдар Магдеев (Ойбек Қиличев, 38).
БОШ ҲАКАМ: Абдулла Балида (Қатар).
29 февраль 2012 йил. "Тойота” стадиони








TO'LIQ O'YIN

Категория: Спорт | Просмотров: 880 | Добавил: ™_Пользовател_™ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
01.03.2012 (01:11) #2
hands hands hands hands hands hands hands
01.03.2012 (01:11) #1
booze booze booze booze booze booze booze
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]